Зарина Йўлдошева Бокудаги мухлисидан қаттиқ таъсирланганини айтди (видео)

1 дақиқа ўқиш226
Зарина Йўлдошева Бокудаги мухлисидан қаттиқ таъсирланганини айтди (видео)

Актриса Зарина Йўлдошева “Наво меҳмонда” лойиҳасидаги суҳбатда Озарбайжоннинг Боку шаҳрида бошидан кечирган унутилмас воқеани сўзлаб берди. Унинг айтишича, у ерда намойиш этилган сериал туфайли кўплаб мухлислар уни яқиндан кўриш учун турли ҳудудлардан келишган.

“Бокуда биз суратга тушган сериал намойиш этилган. Ўша ерга борганимизда ёши бувим тенги бир аёл бошқа вилоятдан мени кўриш учун келган экан. Ичкарида ўтирганимда мени чақириб, 'Сизни мухлисингиз келди', дейишди.

Ташқарига чиққанимда ўша аёл югуриб келиб, мени қучоқлаб юзимдан ўпиб, йиғлаб юборди. 'Сизни ниҳоят кўра олдим', деб жуда ҳаяжонланди. Мен ҳам бу ҳолатдан жуда таъсирландим. Кейин бирга суҳбатлашдик, эсдалик учун суратга тушдик ва у хурсанд бўлиб қайтиб кетди”, — дея хотирлади актриса.

Зарина Йўлдошеванинг таъкидлашича, Боку сафари давомида унга бўлган меҳр ва эътибор жуда катта бўлган.

“Баъзида мени Ўзбекистондан кўра Бокуда кўпроқ танишадигандек туюлади. Чунки у ерда мени кўриш учун турли шаҳарлардан одамлар келишганди”, — деди у.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?