Францияда жазирама ортидан кондиционерлар учун кураш авж олди (видео)

Францияда жазирама ортидан кондиционерлар учун кураш авж олди (видео)
Қисқача

Франсияда ҳаво ҳарорати +40 даражадан ошиб, рекорд кўрсаткичларни янгилагани ортидан кондиционерлардан фойдаланиш масаласи қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди. Мамлакатдаги хонадонларнинг атиги 25 фоизида кондиционер мавжуд бўлиб, кучли жазирама фонида кўчма совутиш ускуналарига талаб кескин ошди.

Францияда ҳаво ҳароратининг +40 даражадан ошиб, қатор ҳудудларда рекорд кўрсаткичларни янгилаши ортидан кондиционерлардан фойдаланиш масаласи мамлакатда қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди.

Маълумотларга кўра, Франциядаги хонадонларнинг атиги 25 фоизида кондиционер мавжуд. Кучли жазирама фонида эса кўчма совутиш ускуналарига талаб кескин ошиб, айрим жойларда уларга навбатлар ҳам юзага келган.

Қизиғи шундаки, илгари кондиционерлардан фойдаланишга қарши бўлган экологлар ҳам эндиликда мактаблар, шифохоналар ва қариялар уйларини совутиш тизимлари билан жиҳозлаш зарурлигини тан олмоқда.

Шу билан бирга, айрим француз сиёсатчилари барча мактаб ва тиббиёт муассасаларини кондиционер билан таъминлаш бўйича махсус давлат дастурини ишлаб чиқишни таклиф қилган. Мутахассислар эса иқлим ўзгариши сабаб Европада бундай муаммолар келажакда янада долзарб бўлиши мумкинлигини таъкидламоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан муҳокама қилингЯнгиликни таҳлил қилинг, фойдали маслаҳатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар