Тошкентда 5 ёшли қизалоқ ҳожатхона чуқурига тушиб кетди

Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида кичик ёшли қизалоқ билан боғлиқ кўнгилсиз ҳодиса содир бўлди. Бахтга қарши, воқеага тезкорлик билан етиб келган қутқарувчиларнинг саъй-ҳаракатлари туфайли боланинг ҳаёти сақлаб қолинди.
Маълум қилинишича, ҳодиса 25 июнь куни соат 17:33 атрофида Юнусобод туманидаги Обиравон кўчасида жойлашган хусусий уйлардан бирида рўй берган. 2021 йилда туғилган қизалоқ эҳтиётсизлик оқибатида ҳовлидаги ҳожатхона чуқурига тушиб кетган.
Хабар келиб тушиши билан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари зудлик билан воқеа жойига етиб борган. Қутқарувчилардан бири махсус жиҳозлар ёрдамида чуқурга тушиб, қизалоқни хавфсиз ҳолда юқорига олиб чиққан.
Шундан сўнг болага шифокорлар томонидан зарур тиббий кўрик ва биринчи ёрдам кўрсатилди. Яхшиямки, қизалоқнинг ҳаётига хавф туғилмаган ва у ота-онаси бағрига соғ-омон топширилган.






























Изоҳлар 0
…