Тармоқларда туркиялик аёлнинг эркакларга тегажоғлик қилаётгани акс этган видео муҳокамалaрга сабаб бўлди (видео)

Истанбулда номаълум аёл турли савдо нуқталари ва иш жойларига кириб, эркакларга ноўрин ҳаракатлар қилгани айтилмоқда. Бу ҳолатлар акс этган кузатув камераси ёзувлари тармоқларда кенг тарқалган.
Биринчи видео Умраниядаги устахонада олинган. Унда аёл маҳсулот сотиш учун келганини айтиб, ходимга яқинлашади ва уни ўпишга ҳаракат қилади. Эркак эса бунга йўл қўймай, аёлдан ташқарига чиқишни сўрайди.
Шундан сўнг Байрампашадаги омбор ва бошқа савдо нуқтасида ҳам худди шунга ўхшаш ҳолатлар қайд этилган. Кадрларда аёлнинг ходимларга уларнинг розилигисиз тегиниб, жуда яқинлашгани кўринади.
Маҳаллий маълумотларга кўра, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар аёлни қидирмоқда.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…