Хароба уйдаги сир: АҚШда 16 нафар бола тўрт йил давомида битта хонада сақланган

Хароба уйдаги сир: АҚШда 16 нафар бола тўрт йил давомида битта хонада сақланган

Огайо штатидаги Ҳамден қишлоғида 16 нафар бола оғир шароитда сақлаб келингани аниқланди. Улар хароба уйдаги кичик хонадан қутқарилган. Болаларнинг энг кичиги 1,5 ёшда, энг каттаси эса 18 ёшда бўлган.

Расмийлар улар қарийб тўрт йил давомида тахминан 3,5 метрга 3,5 метр ўлчамдаги бир хонада яшаганини билдирган. Уйнинг санитария ҳолати ўта оғир бўлган, хоналар чиқиндилар билан тўлиб кетган.

Текширувда айрим болаларнинг гапира олмаслиги аниқланган. Ривожланишида нуқсони бўлган 18 ёшли қиз ўз исмини ҳам ёза олмаган. Болалар таълим олмаган ва мактабга бормаган.

Ота-она ҳамда икки нафар буви ва бобога болаларни хавф остида қолдириш бўйича 16 та айблов қўйилган. Прокуратура иш одам савдоси билан боғлиқ эмаслигини, гап оила ичидаги зўравонлик ҳақида кетаётганини айтди.

Болалар ҳуқуқ-тартибот идоралари бошқа жиноят юзасидан уйда тинтув ўтказган пайтда топилган. Қафаслар бўлмаган, аммо уларнинг хонани тарк этиши қандай чеклангани ҳозир текширилмоқда.

Етти нафар бола шифохонага ётқизилган. Яна икки нафари оғир жароҳатлар марказига вертолётда олиб кетилган. Уларнинг бири сунъий нафас олдириш аппаратига уланган.

Терговчиларнинг маълум қилишича, оила йигирма йил давомида Огайонинг турли жойларига кўчиб юриб, болаларни давлат назоратидан яширган. Барча болалар ҳозир давлат қарамоғида.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар