Севги йўлида 443 метрга чиққан жуфтлик ҳибсга олинди

Нью-Йоркдаги машҳур Empire State Building биносининг қарийб 443 метр баландликдаги чўққисига ноқонуний равишда чиққан экстремал блогер Иван Биркус севгилиси Анжела Николауга кутилмаган тарзда турмуш қуришни таклиф қилди.
Жуфтлик баландликда "Муҳаббат кучи ҳокимиятга бўлган муҳаббатдан устун келганида, дунё тинчлик топади" деган мазмундаги баннерни намойиш этди. Ушбу воқеа уларнинг ижтимоий тармоқлардаги кузатувчилари орасида катта қизиқиш уйғотди.
Бироқ романтик лаҳзалар узоқ давом этмади. Ерга тушганидан сўнг улар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қўлга олинди. Жуфтликка ноқонуний равишда қўриқланадиган ҳудудга кириш, хавфсизлик қоидаларини бузиш ҳамда яна бир нечта модда бўйича айбловлар қўйилган. Эндиликда уларни асал ойидан аввал суд жараёни кутмоқда.
Маълум бўлишича, бу жуфтликнинг илк хавфли саргузашти эмас. Иван Биркус ва Анжела Николау дунёнинг турли мамлакатларидаги осмонўпар бинолар, кўприклар ва баланд иншоотларга хавфсизлик воситаларисиз чиқишлари билан танилган. Уларнинг экстремал ҳаёти ва саргузаштлари ҳақида ҳужжатли фильм ҳам суратга олинган.






























Изоҳлар 0
…