Зилзиладан кейин долларга тўла сейф топилди

Зилзиладан кейин долларга тўла сейф топилди

Венесуэлада содир бўлган кучли зилзилалардан кейин қутқарув ишлари давом этаётган бир пайтда кутилмаган топилма кенг жамоатчилик эътиборини тортди. Ла-Гуайра штатидаги Плая-Гранде туманида вайрон бўлган турар жой бинолари қолдиқлари орасидан ичи АҚШ долларлари билан тўлдирилгани айтилган сейф аниқланган.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда сейф атрофида сочилиб ётган доллар купюралари акс этган. Бу тасвирлар қисқа вақт ичида кенг муҳокамаларга сабаб бўлиб, турли тахмин ва баҳсларни келтириб чиқарди.

Маҳаллий аҳоли айрим қутқарув ишларида иштирок этган шахслар ва ходимлар пулларни йиғиб олганини, аммо уларни расмий тартибда рўйхатга олиш ёки тегишли идораларга топшириш жараёни кузатилмаганини даъво қилмоқда.

Ҳозирча Венесуэла расмийлари сейф ичидаги маблағнинг аниқ миқдори, унинг кимга тегишли экани ва келиб чиқиши ҳақида расмий хулоса ёки қўшимча маълумот бермаган. Мазкур ҳолат юзасидан текширув ишлари давом этмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар