Райҳон Ғаниевага туғилган кунида ноодатий сюрприз уюштирилди (видео)

Кеча, 16 сентябрь куни хонанда Райҳон Ғаниева 48 ёшни қарши олгани ҳақида хабар берган эдик. Туғилган кунида унинг яқинлари хонандага ноодатий сюрприз уюштирди.
Райҳон Ғаниева мазкур лаҳзалар акс этган видеони ижтимоий тармоқдаги саҳифасига жойлаштирди.
“Ким турк сериалларини яхши кўрса, мана кўринг, яқинларим менга тунги соат 12 да қандай сюрприз уюштиришди!” — дея ёзиб қолдирди хонанда.
Видеода хонанданинг яқинлари турк актёрларининг юзлари акс этган ниқобларни тақиб, қўлларида торт, шарлар ва гуллар билан уни табриклагани акс этган. Кутилмаган сюрприздан Райҳоннинг ҳайратга тушгани ҳам видеода яққол кўринади.
Хонанданинг кузатувчилари эса изоҳларда уни таваллуд айёми билан табриклаб, самимий тилакларини билдиришда давом этмоқда.






























Изоҳлар 0
…