«Ўргимчак-одам» фильми юлдузи Тоби Магуайр собиқ рафиқасининг тўй маросимини бошқариб берди

«Ўргимчак-одам» фильми юлдузи, 51 ёшли Тоби Магуайр собиқ турмуш ўртоғи Женнифер Мейернинг мусиқий менежер Жеффри (Жефф) Огунлеси билан никоҳ маросимини бошқариб берди. Бу ҳақда People хабар берди.
Тўй 10 октябрь куни Ҳавайидаги Ланаи оролида жойлашган Four Seasons Resort Lanai меҳмонхонасида бўлиб ўтди. Женнифер Мейер оқ либосда кўриниш берган. Маросимнинг диққатга сазовор жиҳати шундаки, унинг собиқ эри Тоби Магуайр янги турмуш қурган жуфтликнинг никоҳ маросимини ўтказган.
Магуайр ва Мейер 2007 йилда турмуш қуриб, 2016 йилда ажралишларини эълон қилган. Уларнинг ажрашиш жараёни 2026 йил 21 сентябрда расман якунланган. Шунга қарамай, собиқ жуфтлик фарзандларини биргаликда тарбиялаш ва дўстона муносабатларни сақлаб қолишга муваффақ бўлган.
Тўйда уларнинг фарзандлари — 19 ёшли қизи Руби ва 17 ёшли ўғли Отис, шунингдек, Женнифер Мейер ва Жеффри Огунлесининг 2026 йил июнь ойида туғилган қизалоғи ҳам қатнашган. Меҳмонлар орасида Леонардо Ди Каприо, Кортни Кокс, Кейт Ҳадсон, Жефф Безос ва Лорен Санчес Безос каби машҳурлар бўлган.
Маълумот учун, Жеффри Огунлеси нигериялик миллиардер ва инвестор Адебайо Огунлесининг ўғли. У Женнифер Мейер билан 2023 йилда учраша бошлаган, 2024 йилда эса унаштирилганини эълон қилган.































Изоҳлар 0
…