Ҳамшира ҳамкасбининг тўйига кетиб қолгани оқибатида 19 ёшли бемор вафот этди

Доғистонда ҳамшира ҳамкасбининг тўйига кетиб қолгани оқибатида 19 ёшли беморнинг ўлимига сабаб бўлганликда айбланмоқда. Ҳодиса юзасидан тергов олиб борилмоқда.
Тергов маълумотларига кўра, ўт пуфагидаги тошларни олиб ташлаш бўйича режали операциядан кейин қиз оддий палатага ўтказилган. Бироқ орадан 10–15 дақиқа ўтиб, уни кузатиб туриши керак бўлган ҳамшира шифохона қаршисида ўтаётган ҳамкасбининг тўйига кетган. У кетишидан олдин бошқа ходимдан беморга қараб туришни сўраб, ёзув қолдирган.

Шу пайтда беморнинг аҳволи кескин оғирлашган. Қизнинг онаси ёрдам сўраб шифохона йўлакларида юрган, аммо тиббий назорат ўз вақтида таъминланмаган. Анестезиолог эса бошқа оғир бемор билан банд бўлган.
Шифокорлар беморни қутқаришга ҳаракат қилган бўлса-да, унинг ҳаётини сақлаб қолишнинг иложи бўлмаган. Марҳуманинг ортида ҳали бир ёшга ҳам тўлмаган фарзанди қолган.






























Изоҳлар 0
…