Беморни текширмаган ҳамшира 22 ёшли қиз ўлимида айбдор топилди

Буюк Британияда 22 ёшли Еми Барбернинг психиатрия шифохонасида вафот етиши билан боғлиқ иш юзасидан навбатчи руҳий саломатлик ҳамшираси Лоренс Чапонг айбдор деб топилди. Тергов натижаларига кўра, ҳамшира ҳар беш дақиқада бажарилиши керак бўлган қатъий назорат талабларини бажармаган ва кузатув журналига беморни текширгани ҳақида ёлғон маълумотлар киритган.
Буюк Британияда 22 ёшли Эми Барбернинг психиатрия шифохонасида вафот этиши билан боғлиқ иш судда кўриб чиқилди. Тергов натижаларига кўра, беморни белгиланган тартибда кузатмаган ва кейинчалик бу ҳақда ёлғон маълумот киритган ҳамшира айбдор деб топилди.
Маълум қилинишича, Эми 14 ёшидан эмоционал беқарор шахсият синдроми ва овқатланиш бузилиши ташхиси билан даволанган. Ўсмирлик йилларида ўз жонига қасд қилишга уринишлари кузатилгани сабабли у кейинчалик Вирралдаги Clatterbridge Hospital ҳудудида жойлашган Brooklands Psychiatric Intensive Care Unitга ўтказилган.
2022 йил 30 июнь куни Эми ҳар беш дақиқада тиббиёт ходимлари томонидан назорат қилиниши керак эди. Ўша куни навбатчи руҳий саломатлик ҳамшираси Лоренс Чапонг соат 20:15 да қизга сочиқ бериб, хонадан чиққан. Орадан 25 дақиқа ўтиб, дори тарқатаётган бошқа ҳамшира унинг хонасига кирганида Эмини ҳушсиз ҳолда топган.
Тергов материалларига кўра, ҳамшира беморнинг аҳволини ҳар беш дақиқада ойнача орқали текшириши, унинг уйғоқлиги ва ўзини шикастламаганини назорат қилиши шарт бўлган. Бироқ кузатув камералари у бу талабларни бажармаганини кўрсатган.
Шунга қарамай, ҳамшира кузатув журналига камида ўн марта беморни текширгани ва уни уйғоқ ҳолда кўргани ҳақида қайд киритган. Кейинчалик у раҳбариятига Эми олма ва сочиқ сўраганини айтган, аммо видеокузатув тасвирлари бу маълумотларни тасдиқламаган.

Шифокорлар Эмини зудлик билан Arrowe Park Hospitalга олиб борган бўлса-да, у оғир мия жароҳати олган ва 2022 йил 4 июль куни вафот этган.
Ливерпуль тож суди ҳамшира Лоренс Чапонгни қасддан бепарволик қилишда айбдор деб топди. Ҳимоя томони ҳамшира беморни соат 20:15 дан кейин текширмаганини тан олган, аммо буни бошқа вазифалар ва бошқа беморлар билан банд бўлгани билан изоҳлаган. Унга нисбатан ҳукм 1 сентябрь куни эълон қилиниши кутилмоқда.
Марҳуманинг онаси Сью Барбер қизини меҳрибон, билимли ва иқтидорли инсон сифатида эслади. Унинг айтишича, Эми мактабда 11 та A баҳосини олган, 2012 йилда Олимпия машъаласини кўтарган ва орган донори сифатида вафотидан кейин тўрт нафар инсонга ҳаёт бағишлаган.
Она суддан кейин ҳамширанинг бепарволиги қизининг ҳаётига қимматга тушганини таъкидлаб, адолатли жазо тайинланишига умид билдирган.






























Изоҳлар 0
…