Аввалроқ, 2017 йилнинг 15 октябрь куни Қирғизистонда президент сайлови ўтказилгани ва амалдаги Президент Алмазбек Атамбоев ўз лавозимини тарк этганидан сўнг нима билан шуғулланишини маълум қилгани ҳақида хабар берган эдик.
Алмазбек Атамбоев сайлов участкасига келиб, овоз берганидан кейин журналистларнинг саволларига жавоб берган. Давлат раҳбари аввалгидек ўз ижодини давом эттириши ҳақида айтиб ўтган эди.
Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбоев “Ала-Арча” деб номланган давлат қароргоҳини кеча, 12 декабрь куни мамлакатнинг янги Президенти Сооронбай Жээнбековга бўшатиб берди ва у ўша ерда жойлашган бошқа дала ҳовлига кўчиб ўтди.
Бу хабарни Қирғизистон президенти девони ишлар бошқарувчиси Турусбек Коеналиев ҳам тасдиқлаган. “Ала-Арча” давлат қароргоҳида энди, Президент Сооронбай Жээнбеков яшайди ва ишлайди. Бу қароргоҳда қисқа муддатда кичик таъмирлаш ишлари ҳам амалга оширилган. Шунингдек, у, “Президентнинг янги қароргоҳи ва уйи навбатдаги истиқомат қилувчилар учун тайёр”, деб қўшимча қилган.
Жорий йилнинг 24 ноябрида Алмазбек Атамбоев президентлик ваколатини топшириб, собиқ президент мақомига эга бўлган эди. Бу мақом Атамбоев ва унинг оиласига бир қатор имтиёзлар беради ҳамда улар бу имтиёзлардан умрбод фойдаланишлари мумкин. Хусусан, Атамбоев Қирғизистон ҳудудида умрининг охиригача давлат қўриқлаш хизматидан фойдаланиши мумкин. Собиқ президентга давлат дала ҳовлиси умрбод фойдаланиши учун берилади.
Яшаш жойи, транспорт ва бошқа хизматлардан собиқ Президент текинга фойдаланади.
Давлат бюджетидан қуйидагилар учун маблағ ажратилади:
- мамлакат ичидаги вакиллик мақсадидаги сафарлар учун;
- хорижий давлатларга қилган сафар харажатларини қоплаш учун;
- собиқ президент ва унинг оиласи учун махсус тиббий, санатор-курорт ва бошқа маиший хизматлар учун;
- давлат суғуртаси. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди