13:42 / 22.09.2018
3 254

Ўғри пашшаларга таланишдан кўра полицияга таслим бўлишни афзал кўрди

Ўғри пашшаларга таланишдан кўра полицияга таслим бўлишни афзал кўрди
Американинг Висконсин штатига қарашли Кэмпбеллспорт аҳоли яшаш пунктидаги дўкондан спиртли ичимликлар ўғирлаган ўғри машинасига ўтирди-ю, газни босди. Аммо қаердан чиқди, билмайди, полициячилар ортидан қувлаб келишаётганини кўриб қолди.

Ўғри маккажўхоризорга етганда, машинани тўхтатиб, қўлидаги ўғирланган спиртли ичимликларни қўлтиқлаганча маккажўхоризор ичига ўзини урди. Афсуски, бузоқнинг югургани сомонхонагача деган гап тўғри экан. Маккажўхоризор чақадиган оқ пашшаларга тўла экан. Ўғрини талай кетишди. Оғриққа чидай олмаган ўғри уёғига қаерга қочишни ҳам билмаётганди. Қўлидагиларни ташлади-ю, пашшага талангандан кўра полициячиларга таслим бўлишни маъқул кўрди.

Ҳисоблаб чиқишса, у сўнгги бир неча ой ичида дўконлардан жами 1,5 минг долларлик спиртли ичимлик ўмарган экан.

Манба: Hordiq.uz

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Ўғри пашшаларга таланишдан кўра полицияга таслим бўлишни афзал кўрди