
Туркия полицияси Саудия Арабистонининг Истанбулдаги консуллигида журналист Жамол Қошиқчининг ўлдирилгани исботини топди. Бу ҳақда Туркия ҳукумати вакилига иқтибос келтирган ҳолда Associated Press ахборот агентлиги маълум қилди.
Маълум қилинишича, 16 октябрга ўтар кечаси бошланиб, эрталаб тугаган тинтув вақтида полиция журналистнинг консулликда ўлдирилганининг аниқ исботини топган. Бироқ манбаа гап қандай исботлар ҳақида кетаётганига аниқлик киритмаган.
Турк ОАВ маълумотларига кўра, мутахассислар консуллик ҳовлисидаги тупроқдан намуна олишган ҳамда бино ичида қон изларини топиш мақсадида ултрабинафша нурларидан фойдаланишган. Текширув 9 соатдан кўпроқ давом этган. Маълум қилинишича, терговчилар саудиялик консул қароргоҳини ҳам кўздан кечиришади.
Бу вақтда консулнинг ўзи Туркияни тарк этган. У Истанбулдаги Отатурк номидаги аэропортдан Саудия Арабистонига учиб кетган.
Туркия ПолициясиСаудия АрабистониИстанбул КонсуллигиЖурналист ЖамолЎлдириш ИсботиТинтув ВaqтиҚон ИзлариУлтрабинафша НурлариТергув Жараёни Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар