date
views 4 338

Дубай амирининг рафиқаси 39 млн долларга яқин пулни олиб Германияга қочиб кетган

Дубай амирининг рафиқаси 39 млн долларга яқин пулни олиб Германияга қочиб кетган
БАА бош вазири, Дубай амири шайх Муҳаммад бин Рашид Ол Мақтумнинг рафиқаси йирик миқдордаги пулни олиб мамлакатдан қочиб кетган, деб хабар берди Британиянинг Sun газетасига таяниб Kun.uz нашри.

Нашрнинг ёзишича, малика Ҳая бинт ал-Ҳусайн шу йилнинг февралидан буён омма олдида кўриниш бермаган. Хабарда айтилишича, у 11 ёшли ўғли ва етти ёшли қизи билан БААдан Германияга қочиб кетган ҳамда у ердан бошпана сўраган ва турмуш ўртоғи билан ажрашиш учун ҳужжат топширган. Малика ўзи билан 31 миллион фунт стерлинг (39 миллион долларга яқин) пул олиб кетган.

Sun газетасининг хабарига кўра, маликанинг бу ҳаракати БАА ва Германия ўртасида дипломатик инқироз бошланишига олиб келган. Айрим маълумотларда айтилишича, бош вазир Берлинга турмуш ўртоғи ва фарзандларини қайтаришни сўраб мурожаат қилган, аммо рад жавобини олган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дубай амирининг рафиқаси 39 млн долларга яқин пулни олиб Германияга қочиб кетган