
Британиялик олимлар Мисрда уч минг йилча аввал яшаган Несьямун исмли роҳибнинг овозини тиклашга муваффақ бўлишди.
Scientific Reports журналининг ёзишича, роҳибнинг мумиёсида овоз пайлари ва ҳиқилдоқ яхши сақланиб қолган. Компьютер томографи ёрдамида марҳумнинг овоз органларининг уч ўлчамли модели яратилди ва 3D-принтерда босилди, у сунъий ҳиқилдоқ ва динамик уланиб, ҳосил бўлган овоз ёзиб олинди.
Роҳиб Несьямуннинг мумиёси Британиянинг Лидс шаҳри музейида сақланади. У фиръавн Рамзес XI даврида яшаган ва тахминан 50 ёшларда вафот этган.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар