
Айни дақиқаларда АОКА ҳузуридаги штабда Ташқи ишлар вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Авазбек Хаджиметов иштирокида брифинг онлайн ўтказилмоқда.
Маълум қилинишича, хориждаги фуқароларимиз орасида янги турдаги коронавирусга чалинган 1 та ҳолат қайд этилган бўлиб, ушбу бемор ҳозирда Австрияда карантинга олинган, аҳволи яхши ва касалликнинг енгил формаси ташхиси қўйилган. Вазият элчихонамиз доимий назоратида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Кореядаги Ўзбекистон фуқароси ҳам коронавирусга чалингани ҳақида хабар берилган эди. Кейинчалик бу маълумот рад этилиб, Ўзбекистон фуқароси карантинга олингани айтилган.
Ҳозирда, 26 март 16:00 ҳолатига кўра Ўзбекистонда 65 нафар инсонда коронавирус инфексияси аниқланган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар