2 808
Буюк Британия ўзининг "тилла тухум қўювчи" хитойлик талабаларидан ажралиб қолишдан xaвотирдa...
Пандемия сабабли энг кўп зарар кўраётган соҳалардан бири бу, албатта таълим соҳасидир. Барчамиз гувоҳи бўлганимиздек, деярли барча таълим муассасаларида таълим жараёни бутунлай онлайн тизимда олиб борилмоқда. Бироқ онлайн таълим тизими кутилганидек натижа берадими ёки йўқ буниси аниқ эмас. Ушбу юзаган келган ҳолат сабабли Буюк Британия яқинлашиб келаётган кузги мавсумда ўзининг "тилла тухум қўювчи" хитойлик талабаларидан ажралиб қолишдан қўрқмоқда. Негаки, хитойлик талабалар Британияда сезиларли қисмни ташкил этишади.
Агарда келаётган кузги мавсумда улар СОVID-19 юқиши хавфи туфайли ўз ўқув режаларини ўзгартиришга қарор қилишса, Британия анчагина молиявий йўқотишга дуч келади. Бунинг натижасида, университетларда иш ўринлари қисқартирилишига тўғри келади. Бу эса 7000 та университетни ўз ичига олган 14 000 та иш ўрнини қисқартириш деганидир. Яқинда Британия Консуллигининг ўтказган сўровларига кўра эса, Шарқий Осиё мамлакатларидан келувчи талабаларнинг 12% и Британияга бўлган сафар режасини ўзгартирмоқчи экани аниқланган, бу эса £460 миллион ( евро)га тенг йўқотиш деганидир.
Май ойидан бошлаб йиғилган сўровлар натижаси эса 61 % талабаларнинг ўқув режаси ўзгарганини кўрсатмоқда ва бу ўзгарган режалар Британия учун £ 2.3 миллиард (евро)га тушиши кутилмоқда. Кўпгина ота-оналар фарзандларининг саломатлигидан хавотирда, чунки Британияда СОVID-19 туфайли ўлим даражаси юқори ва яна аҳоли деярли ижтимоий масофани сақламаяпти, бунинг устига тиббий ниқобларни тақишмаяпти. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар