09:53 / 22.07.2020
2 346

Фил ҳужумидан нобуд бўлган қизалоқ

Фил ҳужумидан нобуд бўлган қизалоқ
Шри-Ланкада бошқа мамлакатларга нисбатан инсонлар ва филлар ўртасида кўплаб зиддиятлар юзага келиб туради. Ҳар йили 70 киши ҳамда 250 дан ортиқ филлар нобуд бўлади. Бу каби зиддиятлар, тўқнашувлар асосан фуқаролар уруши давридаги ташландиқ ерларда тез-тез кузатилиб турилади.

Ўтган июнь ойида 6 ёшли Суложини ва унинг отаси Ража Турай қуёш ботаётган маҳали уйга қайтаётган бир пайтда бутанинг орасидан фил пайдо бўлиб, уларга ҳужум қилади. “Фил бор кучи билан бизни кўтариб олиб, ерга зарб билан ташлади”, - деб эслайди Ража Турай. “Aфсуски мен ҳушимни йўқотган эдим. Ўзимга келиб қарасам, қизим аллақачон жон таслим қилган экан”.

Матбуотчиларнинг хабар беришича, ушбу воқеа Шри-Ланканинг шарқий ҳудудида жойлашган Тҳураи қишлоғида содир бўлган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Фил ҳужумидан нобуд бўлган қизалоқ