11:38 / 24.07.2021
2 127

Конор Макгрегорнинг 3,5 млн долларлик Lamborghini яхтаси тайёр бўлди


Америкалик UFC жангчиси Дастин Порье билан жангдан сўнг қайта тикланаётган Конор Макгрегорнинг Lamborghini Tecnomar 63 номли яхтаси тайёр бўлди. Италия маркасининг биринчи серияли гибриди услубидаги моторли яхта — Sian FKP 37 — Макгрегорнинг Лос-Анжелесдаги уйига етказиб берилган. 4000 от кучига эга катер ҳақида у ўзининг Instagram’даги саҳифаси орқали маълум қилган, деб хабар беради Motor.
Фото: Lamborghini Tecnomar 63
Бу оммага маълум қилинган Lamborghini Tecnomar 63’нинг иккинчи буюртмаси ҳисобланади: биринчи катер июнь охирларида номаълум харидорга етказиб берилганида суратга олинган эди. Макгрегор «Денгиз суперкари»ни 2020 йилнинг октябрида оиласи билан The Italian Sea Group штаб-квартирасига ташриф буюрганида буюртма қилган. Модель жами 63 нусхада яратилади ва бу тасодиф эмас: 1963 йилда Lamborghini маркасига асос солинган эди.

Макгрегорга тегишли Tecnomar 63’нинг аниқ қиймати номаълум, аммо катер нархи 3,5 миллион доллардан бошланади. Autoevolution нашри маълумотларига кўра, таниқли UFC жангчиси яхтани қайта ишлашга 500 минг доллар сарфлаган. Ирландиялик корпусидаги ботқоқсимон яшил рангдан ташқари яна нима буюртма қилгани номаълум.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Конор Макгрегорнинг 3,5 млн долларлик Lamborghini яхтаси тайёр бўлди