Қозоғистонда янги ҳукумат таркиби тасдиқланди

Қозоғистонда янги ҳукумат таркиби тасдиқланди
Фото: «Regnum»
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев янги ҳукумат таркибини тасдиқловчи фармонга имзо чекди.

Янги тайинланганлар:
Роман Скляр — Бош вазирнинг биринчи ўринбосари.
Ерали Тоғжанов — Бош вазир ўринбосари.
Бахит Султанов — Бош вазир ўринбосари — Савдо ва интеграция вазири.
Ғалимжан Қойшибаев — Бош вазир девони раҳбари.
Даурен Абаев — Маданият ва спорт вазири.
Болат Ақшолақов — Энергетика вазири.
Асқар Умаров — Ахборот ва ижтимоий ривожланиш вазири.
Қанат Мусин — Адлия вазири.
Ажар Ғиният — Соғлиқни сақлаш вазири.
Қайирбек Ўскенбаев — Саноат ва инфратузилмани ривожлантириш вазири.
Алибек Қуантиров — Миллий иқтисодиёт вазири.

Ўз лавозимини сақлаб қолганлар:
Мухтар Тлеуберди — Бош вазир ўринбосари — Ташқи ишлар вазири.
Мурат Бектанов — Мудофаа вазири.
Ерлан Турғимбаев — Ички ишлар вазири.
Асхат Аймағамбетов — Таълим ва фан вазири.
Серик Шапкенов — Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири.
Ерулан Жамаубаев — Молия вазири.
Юрий Ильин — Фавқулодда вазиятлар вазири.
Бағдат Мусин — Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири.
Серикқали Брекешев — Экология, геология ва табиий ресурслар вазири.
Ербол Қарашукеев — Қишлоқ хўжалиги вазири.
Қозоғистон президенти фармони билан Алихон Смоилов Қозоғистон бош вазири этиб тайинлангани ҳақида хабар бергандик.

Янги ҳукуматнинг илк йиғилиши эртага, 12 январь куни бўлиб ўтади.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар