«Вариант»га автомашина олиш тўғрисида

«Вариант»га автомашина олиш тўғрисида
САВОЛ:
Мен машина олмоқчиман, лекин пулим етмайди. Менга бошка одам вариантга 30% га машина олиб бермоқчи. Шуни олсам тўғри бўладими?

ЖАВОБ:
Агар бир киши машинани ўзига сотиб олиб ва қўлига олгандан кейин сизга уни олган нархида ёки қанчадир фойда қўйиб муайян муддат белгилаб насияга сотса жоиз. Бу савдода тўловни бўлиб-бўлиб бериш ёки муддатнинг охирида бирдан тўлаш мумкин. Лекин тўлов ўз вақтида бўлмаса қўшимча пул қўшиб беришни шарт қилмаслик лозим. Бу рибо ҳисобланади. Валлоҳу аълам.

Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар