Ўзбекистон захиралари бир ойда 7,7 фоизга қисқарди

Ўзбекистон захиралари бир ойда 7,7 фоизга қисқарди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Ўзбекистоннинг халқаро захиралари сентябр ойида 7,7 фоизга камайиб, 1 октябр ҳолатига 66,6 млрд долларни ташкил этди.
  • Захираларнинг асосий улуши бўлган олтиннинг қиймати халқаро бозордаги нархларнинг пасайиши сабабли 4,8 млрд долларга тушиб, 60,1 млрд долларга етди, бироқ физик олтин ҳажми ошди.
  • Валюта захиралари ҳам 10,6 фоизга қисқариб, 5,9 млрд долларни ташкил этди.
  • Шунга қарамай, Ўзбекистон захиралари бир йил олдинги кўрсаткичдан 21,1 фоиз юқори.

Ўзбекистоннинг халқаро захиралари 2026 йил сентябрь ойида 5,55 млрд долларга ёки 7,7 фоизга камайиб, 1 октябрь ҳолатига 66,6 млрд долларни ташкил этди, деб хабар беради UzDaily.

Захиралар таркибидаги асосий улуш олтинга тўғри келади. Сентябрь ойида олтин захираларининг қиймати 4,8 млрд долларга камайиб, 64,9 млрд доллардан 60,1 млрд долларга тушган. Бироқ физик олтин ҳажми ошган. У 14,1 млн трой унциядан 14,3 млн трой унцияга етган.

Олтин қийматининг пасайишига халқаро бозордаги нархлар таъсир қилган. Сентябрь ойида London Fixing бўйича олтиннинг бир трой унцияси 9 фоизга арзонлаб, 4188,75 долларга тушган. 7 октябрь ҳолатига котировкалар яна пасайиб, бир унция учун 4119 долларга келган.

Шунга қарамай, олтиннинг Ўзбекистон халқаро захиралари таркибидаги улуши 90,2 фоиз даражасида қолган.

Валюта захиралари ҳам сентябрь ойида қисқарган. Уларнинг ҳажми 6,6 млрд доллардан 5,9 млрд долларга тушиб, 10,6 фоизга камайган. Асосий пасайиш нақд валюта ва депозитлар ҳисобига тўғри келган. Ушбу кўрсаткич 629 млн долларга камайиб, 4,24 млрд долларни ташкил этган.

Регулятор портфелидаги халқаро қимматли қоғозлар ҳажми сентябрда 74 млн долларга қисқариб, 1,77 млрд доллардан 1,69 млрд долларга тушган. Қимматли қоғозларнинг халқаро захиралар таркибидаги улуши 2,5 фоизни ташкил этган.

Махсус қарз олиш ҳуқуқлари, яъни СДР активлари эса 571 млн доллар миқдорида қайд этилган.

Сентябрь ойидаги қисқаришга қарамай, Ўзбекистон захиралари бир йил олдинги кўрсаткичдан 21,1 фоиз ёки 11,6 млрд доллар юқори. Бир йил аввал захиралар 55 млрд доллар атрофида бўлган.

Йил бошида Ўзбекистоннинг халқаро захиралари 66,3 млрд доллар эди. 1 март куни эса 77,1 млрд доллар билан энг юқори кўрсаткич қайд этилган. 1 октябрь ҳолатидаги 66,6 млрд долларлик захира ушбу чўққи кўрсаткичдан 13,6 фоиз паст.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар