Тошкентда мол ва қўй гўштининг нархлари маълум қилинди

Тошкентда мол ва қўй гўштининг нархлари маълум қилинди

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 29 июн ҳолатига кўра, Тошкент шаҳридаги «Эски Жува» деҳқон бозорида гўшт маҳсулотларининг улгуржи нархларини эълон қилди.

Маълумотга кўра, мол гўштининг бир килограмми 75 минг сўмдан 100 минг сўмгача сотилмоқда. Қўй гўшти нархи эса бир килограмм учун 90 минг сўмдан бошланиб, 118 минг сўмгача етмоқда.

Нархлар гўштнинг қайси қисми эканига қараб фарқ қилади. Жумладан, қовурға, сон, бўйин гўшти, шунингдек, маҳаллий ёки импорт маҳсулотлар бир хил нархда сотилмайди.

Картошка, пиёз, помидор, мевалар, гуруч ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг «Фуд Сити» савдо мажмуасидаги улгуржи нархлари ҳам алоҳида рўйхатда келтирилган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар