Киберфирибгарларнинг янги тузоғи: дронлар ҳужумидан огоҳлантирувчи сохта сайтлар

Кибержиноятчилар аҳолининг хавфсизлик борасидаги хавотирларидан фойдаланган ҳолда янги турдаги фирибгарлик схемасини ишга туширишди. Эндиликда улар дронлар ҳужумидан огоҳлантирувчи ва яқин атрофдаги бошпаналар манзилларини кўрсатувчи сохта ресурслар орқали фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотларини ўғирлашга уринмоқда. Бу ҳақда Ф6 киберхавфсизлик компанияси мутахассислари маълум қилди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Фирибгарлар асосан “Радар” ёки “Сйстема оповешения” каби номлар остида сохта сайтлар яратиб, уларни Telegram каналлари, маҳалла ва туман гуруҳлари ҳамда ижтимоий тармоқлардаги изоҳлар орқали тарқатишмоқда. Мазкур ресурслар фойдаланувчига гўёки хавф ҳақида тезкор билдиришномалар юбориш хизматини таклиф қилади.
Фирибгарлик схемаси қандай ишлайди?
Фойдаланувчи бундай сайтга кирганда, ундан “билдиришномаларни улаш” учун махсус 6 хонали кодни киритиш сўралади. Код киритилгач, тизим гўёки фойдаланувчининг давлат хизматлари порталидаги шахсий кабинети бузилгани ҳақида сохта хабар чиқаради. Ваҳимага тушган жабрланувчига муаммони ҳал қилиш учун “қайноқ линия” рақамига қўнғироқ қилиш тавсия этилади.Аслида эса, ушбу қўнғироқ орқали фирибгарлар “қўллаб-қувватлаш хизмати ходими” ниқоби остида фойдаланувчидан махфий маълумотларни, паролларни ёки банк картаси тафсилотларини билиб олишга ҳаракат қилишади. Бу усул психологик босим ва шошилинч қарор қабул қилишга мажбурлашга асосланган.
СEРТ Ф6 хизмати ташаббуси билан қисқа вақт ичида бешта шундай йирик сохта ресурс блокланган бўлса-да, кибержиноятчилар янги доменлар ва манзиллар остида ушбу схемани давом эттирмоқда. Мутахассислар бундай ҳаволаларга кирмасликни ва фақат расмий давлат органлари маълумотларига таянишни тавсия қилмоқда.
Ўзбекистонлик фойдаланувчилар учун ҳам ушбу ҳолат муҳим огоҳлантириш бўлиши лозим. Telegram каби платформаларда турли шубҳали ҳаволалар ва “хавфсизлик тизимлари” ҳақидаги хабарлар тарқалганда, доимо ресурснинг расмийлигини текшириш зарур. Киберхавфсизлик қоидаларига кўра, ҳеч қачон шубҳали сайтларда шахсий кодларни киритмаслик ва нотаниш рақамларга қўнғироқ қилмаслик керак.






























Изоҳлар 0
…