Президент фармони билан бир гуруҳ фаол ёшлар мукофотланди

1 дақиқа ўқиш129
Президент фармони билан бир гуруҳ фаол ёшлар мукофотланди

Ёшлар куни муносабати билан Ўзбекистоннинг турли соҳаларда юксак натижаларга эришган, ташаббускор ва фаол ёшларидан иборат бир гуруҳ вакиллар “Келажак бунёдкори” медали билан тақдирланди. Бу ҳақда бугун, 29 июн куни Президент Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган фармонда белгиланди.

Ҳужжатга кўра, мукофот мамлакат тараққиётига муносиб ҳисса қўшаётган, ўз билим ва салоҳияти, истеъдоди, меҳнатсеварлиги ҳамда ватанпарварлиги билан тенгдошларига ўрнак бўлиб келаётган ёшларга топширилади. Шунингдек, уларнинг давлат ва жамият ҳаётидаги фаоллигини янада рағбатлантириш мақсади кўзланган.

Бу йилги мукофот соҳиблари орасида талаба ва докторантлар, ёш олимлар, шифокор, ўқитувчи, муҳандис, фермер, тадбиркор, спортчи, хонанда, учувчи, стартап асосчилари, маҳалла ёшлар етакчилари ҳамда давлат ва хусусий ташкилотларда фаолият юритаётган иқтидорли ёшлар бор.

Жумладан, мукофотланганлар орасида Шаҳзода Азатова, Камола Одилжонова, Жаҳонгир Бафоев, Асал Зиёдова, Сулаймон Истамтошев, Қобилжон Салоҳиддинов, Сабина Мустаева, Темур Раҳимбердиев, Муҳаммадсаид Мамасаидов, Лайло Аслонова, Акмал Абдухолиқов, Озода Юнусова, Азизаой Мирфайзуллаева, Севинч Раҳимова, Зилола Мўйдинова, Ферузжон Сафолов, Моҳира Жалолова, Покиза Нурмаматова, Ҳамиджон Одилов ва Лобархон Хўжамбердиева ўрин олган.

Мазкур мукофот ёшларнинг илм-фан, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт, тадбиркорлик, маданият, саноат ҳамда жамоатчилик соҳаларидаги фидокорона меҳнати ва эришган ютуқларининг юксак эътирофи сифатида топширилди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?