Ўзбекистонда қимматбаҳо металлардан ясалган тангалар сотила бошлаши ҳақида хабар бериб ўтгандик. Бу Президентнинг “Ўзбекистон Республикасида қимматбаҳо металлардан ўлчовли ёмбиларни ишлаб чиқариш ва қимматбаҳо металлар бозори фаолиятини тартибга солишни ташкиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида кўзда тутилган.
Тангаларни юбилей саналари, тарихий ва замонавий даврнинг муҳим воқеалари ҳамда жамият ҳаётидаги бошқа воқеаларга бағишлаб чиқариш режалаштирилмоқда. Ўзбекистон Марказий банки бундай тангаларни сотиш ва сотиб олиш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳасини эълон қилди.
Ҳужжатга мувофиқ, Марказий банк тангалари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида номинал қиймати бўйича нақд пул шаклидаги қонуний тўлов воситаси, шунингдек номинал қийматидан фарқ қилувчи нархларда коллекция, инвестиция ва тезаврация (жамғарма) объектлари сифатида муомалада бўлиши мумкин.
Марказий банк ҳар ҳафтада камида бир марта қимматбаҳо металларнинг бир грамм нархини аниқлайди ва эълон қилади. Мазкур нарх қимматбаҳо металларнинг бир трой унцияси учун аввалги куннинг Лондон қимматбаҳо металлар ассоциацияси (ЛБМА)нинг эрталабки фиксинг нархи ва сўмнинг АҚШ долларига нисбатан расмий курсидан фойдаланиб белгиланади.
Марказий банк тангаларини сотиш ва қайтиб сотиб олиш Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармалари ва тижорат банклари томонидан амалга оширилади ва уларнинг жойлашган манзили ҳақида маълумотлар Марказий банкнинг расмий веб-саҳифасида эълон қилинади.
Марказий банк тангалари жисмоний шахсларга нақд ва нақдсиз пул ҳисоб-китоблари асосида, шу жумладан халқаро тўлов карталари орқали амалга оширилади.
Марказий банк тангаларининг юридик шахсларга сотуви тўловни талаб қилиб олингунча депозит ҳисоб рақамидан пул ўтказиш йўли билан амалга оширилади.
Лойиҳа билан 3 августга қадар танишиш, унга таклиф ва изоҳларни киритиш мумкин. 6 август куни кучга кириши режалаштирилмоқда. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Ўзбекистонда олтин ва кумуш ёмбилар сотадиган “банкомат”лар пайдо бўлиши мумкин

Марказий банк олтин ва кумуш тангаларнинг янги нархларини эълон қилди

Марказий банк нақд чет эл валютаси савдоси бўйича маълумот берди

Ўзбекистонда биринчи марта биржада олтин сотилди

Ўзбекистонда давлат ғазначилик мажбуриятлари ва облигациялари муомалага чиқарилади

Марказий банк олтин тангани 12 700 000 сўмдан сотувга қўйди