1 673
Сенат сайтини ўсмирлар бузгани ёлғон бўлиб чиқди. MarshGolden эгаси Наманганда ушланди (видео)
2 ноябрь куни Senat.uz сайтини 14 ёшли ўсмирлар бузиб киргани ҳақида MY5 каналида лавҳа узатилганди. ИИВ Киберхавфсизлик маркази бу фактни инкор қилди.
Маълум қилинишича, киберҳужумни амалга оширган ҳақиқий хакер Наманган вилоятининг Норин туманида яшовчи фуқаро бўлган. У 3 ноябрь куни фош қилинганди.
Ушланган шахснинг қайд этишича бу ҳужумни у 2 ноябрь куни тахминан соат 11:00 ларда бажарган.
«Шунчаки сайтнинг заифлигини кўрсатиб қўймоқчи эдим. 28 октябр куни веб-сайт эгаларига бу ҳақида репорт қилгандим, лекин, жавоб келмади. Шу сабаб бу ишни қилгим келди», — дейди у.
Унинг айтишича, MY5 каналига интервью берган шахснинг гаплари ёлғон.
«Ҳаммаси ёлғон. MarshGoldenни мен яратганман. Телеграм канал ҳам менга тегишли, унинг админи ҳам менман», дейди у.
Ҳозирда воқеа бўйича далилий ашёлар йиғилиб, ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар иш олиб бормоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди
Халқаро суд Исроилга мажбурият юклади
Эммануэл Макрон: “Украина тез орада қулаши мумкин”
Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда
Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради?
АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади
Россия Ғазога 29 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами жўнатди
Эрдўғон террорчилар ҳақида кескин гапирди