Андижон вилоятида хонадонда яширин қиморхона фош этилди

Андижон вилоятида хусусий уйда ноқонуний қимор ўйинлари ташкил этилгани аниқланди. Тезкор тадбир давомида навбатдаги ўйин учун тайёрлаб қўйилган тикиш пуллари ҳам мусодара қилинди. Бу ҳақда podrobno.uz хабар беради.
24 январ куни вилоят ИИБ ва Давлат хавфсизлик хизмати ҳамкорлигидаги операция чоғида Шаҳрихон туманида яшовчи 38 ёшли фуқаро ушланди. У ўз уйини яширин игорхона сифатида жиҳозлаб, қимор ўйинлари ўтказиш учун шароит яратгани ва бундан моддий манфаат кўргани қайд этилди.
Воқеа жойидан 10 миллион сўмдан ортиқ нақд пул, 400 доллар, тикиш учун ажратилган маблағлар ҳамда ўйин карталари далилий ашё сифатида олинди.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 278-моддаси ("Қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш") билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда, иштирокчилар сўроқ қилиниб, вазиятнинг барча тафсилотлари текширилмоқда.
Аввалроқ Тошкент вилоятининг Чиноз туманида ҳам шундай яширин қиморхона фаолияти тўхтатилгани, ўйин айни пайтда тўхтатилганида тикишлар миқдори 140 миллион сўмга етгани хабар қилинганди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!