Андижонда зилзила: қайси туманларда ер қимирлаши кучлироқ сезилди?

Андижонда зилзила: қайси туманларда ер қимирлаши кучлироқ сезилди?

Бугун, 9 август куни Андижон вилоятида зилзила қайд этилди. Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази расман маълум қилди.

Марказ маълумотига кўра, ер қимирлаши соат 08:33 да содир бўлган. Зилзиланинг эпицентри Тошкент шаҳридан 276 километр жануби-шарқда жойлашган бўлиб, магнитудаси 3, ўчоғининг чуқурлиги эса 10 километрни ташкил этган.

Мутахассислар қайд этишича, зилзиланинг координаталари 40,57° шимолий кенглик ва 72,37° шарқий узунлик нуқталарига тўғри келади.

Ўзбекистон ҳудудида ер қимирлаши қуйидаги туманларда сезилди:

  • Марҳамат тумани — 2–3 балл (8 км);

  • Булоқбоши тумани — 2–3 балл (10 км);

  • Асака тумани — 2 балл (17 км);

  • Хўжаобод тумани — 2 балл (22 км).

Ҳозирча зилзила оқибатида жабрланганлар ёки вайронагарчиликлар ҳақида расмий маълумот берилмаган.

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар