Тошкент метросидаги инсонийлик америкалик сайёҳни лол қолдирди

Тошкент метросида йигитлардан бири америкалик сайёҳнинг тик турган онасига ўз ўрнини бўшатиб бергани хорижлик меҳмонни лол қолдирди. Ушбу самимий ҳаракат ва инсоний қадриятлар сайёҳда унутилмас таассурот қолдирди ҳамда у Ўзбекистондаги одоб ва ҳурмат маданиятига юксак баҳо берди. Сайёҳ ўз саҳифасида бундай ҳолат бугунги кунда АҚШда жуда кам учрашини таъкидлаб, шундай манзарага гувоҳ бўлиш жуда ёқимли бўлганини ёзди.
Ўзбекистон меҳмондўстлиги ва инсоний қадриятлари билан хорижлик сайёҳларни яна бир бор ҳайратда қолдирди. Бу сафар Тошкент метросида содир бўлган оддий, аммо таъсирли воқеа америкалик сайёҳ ва унинг оиласида унутилмас таассурот қолдирди.
Маълум бўлишича, метро вагонларидан бирида йигитлардан бири америкалик сайёҳнинг онаси тик турганини пайқаб, ҳеч иккиланмай ўз ўрнини унга бўшатиб берган. Ушбу самимий ҳаракат хорижлик меҳмоннинг эътиборини тортиб, унда илиқ таассурот уйғотган.
Сайёҳ мазкур воқеани ижтимоий тармоқдаги саҳифасида баҳам кўрар экан, Ўзбекистондаги одоб ва ҳурмат маданиятига юксак баҳо берди.
"Бу мамлакат мени ҳар сафар ҳайратда қолдиради. Мен ва америкалик оилам Тошкент метросида кетаётганимизда, бир яхши инсон онамнинг тик турганини кўриб, унга ўз ўрнини бўшатиб берди. Бундай ҳолат бугунги кунда АҚШда жуда кам учрайди. Шундай манзарага гувоҳ бўлиш жуда ёқимли", — деб ёзди у.






























Изоҳлар 0
…