Тошкент вилоятининг Чиноз туманида кўп қаватли уйнинг том қисмида ёнғин чиқди

Тошкент вилоятининг Чиноз туманида кўп қаватли уйнинг том қисмида ёнғин чиқди. Ҳодиса тонгда содир бўлган ва хавфсизлик чораси сифатида бинодаги барча фуқаролар эвакуация қилинган.
22 август куни соат 08:17 да Чиноз тумани “Бунёдкор” МФЙ, Шароф Рашидов кўчасидаги кўп қаватли уйнинг томида ёнғин чиққани ҳақида хабар келиб тушган.
Хабар ортидан ёнғин-қутқарув бўлинмалари зудлик билан воқеа жойига етиб келиб, алангани бартараф этиш ишларини бошлаган. Ёнғин вақтида кўп қаватли уйдаги барча фуқаролар хавфсиз жойга чиқарилган.
Ёнғин 09:35 да тўлиқ ўчирилган.
Ҳозирча ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар ҳақида маълумот йўқ. Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.































Изоҳлар 0
…