Тошкентда 10 ёшли бола кўп қаватли уйнинг томидан йиқилди (видео)

Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида 10 ёшли бола кўп қаватли уйнинг том ости қисмидан пастга қулаб тушди. Дастлабки маълумотларга кўра, у тенгдошлари билан бекинмачоқ ўйнаётган вақтида ҳодиса юз берган.
Бош прокуратура матбуот хизматининг маълум қилишича, воқеа 2026 йил 22 ноябрь куни соат 14:30 атрофида Яшнобод туманидаги “Илтифот” маҳалласида содир бўлган.
Қайд этилишича, бола дўстлари билан бекинмачоқ ўйнаб, беш қаватли уйнинг том ости қисмига яширинган. У ерда ҳаракатланаётиб, бино четидаги пластик конструкция устига босган. Конструкция унинг оғирлигини кўтара олмаган ва бола пастга қулаб тушган.
Ҳодиса оқибатида боланинг сон суяги ҳамда чап елка суяги синган. У 2-сонли болалар клиник шифохонасига етказилган ва ҳозирда даволанмоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар
































Изоҳлар0
…