date
views 5 738

Саймон Макдоналд Ўзбекистонга ташриф буюради

Саймон Макдоналд Ўзбекистонга ташриф буюради
Эртага, 24 сентябрь куни Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигининг Ташқи ишлар ва ҳамдўстлик ишлари бўйича вазирлиги доимий котиби Саймон Макдоналд Ўзбекистонга ташриф буюради, деб хабар қилади Qalampir.uz.

ТИВ Матбуот хизмати хабарига кўра, Давлат котиби билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати, Ташқи ишлар вазирлиги, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказда Ўзбекистон–Буюк Британия кун тартибининг долзарб масалалари юзасидан учрашув ва музокаралар олиб борилиши режалаштирилган.

Саймон Макдоналд Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети профессор-ўқитувчилари ва талабалари билан учрашади ҳамда Тошкент ва Самарқанд шаҳарларининг диққатга сазовор жойлари билан танишади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Саймон Макдоналд Ўзбекистонга ташриф буюради