Британияда нам салфеткаларни сотувга чиқариш тақиқланди

1 дақиқа ўқиш6K
Британияда нам салфеткаларни сотувга чиқариш тақиқланди

Кўпчилик ишлатадиган нам салфеткаларнинг аксарияти таркибида пластик толалар бор. Бу уларни чидамли қилади, лекин чиқиндига айланганидан кейин узоқ вақт йўқолмайди.

Айниқса, салфеткаларни ҳожатхонага ташлаш жиддий муаммо туғдиради. Улар канализацияда тиқин ҳосил қилади, кейин эса сув йўлларига тушиб, микропластик манбасига айланади. Ишлаб чиқариш жараёнидаги иссиқхона газлари чиқиндиси ҳам муаммони янада кучайтиради.

Янги чеклов биринчи бўлиб Уэльсда, 2026 йил 18 декабрдан кучга киради. 2027 йил майида Англия ва Шимолий Ирландия, августда эса Шотландия пластикли нам салфеткалар савдосини тақиқлайди.

Чеклов болалар салфеткалари, косметикани кетказиш маҳсулотлари, нам ҳожатхона қоғози, антибактериал салфеткалар, шахсий гигиена ва уй тозалаш учун ишлатиладиган воситаларни қамраб олади.

Таркибида пластик бўлмаган салфеткалар сотувда қолади. Шунингдек, тиббий мақсаддаги маҳсулотларга истисно берилади ва улар белгиланган талаблар асосида дорихона ҳамда шифохоналарда тарқатилиши мумкин бўлади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?