date
views 7 093

Сувараклар қувилди. «Оқтепа лаваш» расман узр сўради (видео)

Сувараклар қувилди. «Оқтепа лаваш» расман узр сўради (видео)
Куни кеча тарқалиб кетган «Оқтепа лаваш» шохобчасидаги сувараклар билан боғлиқ видеолавҳадан кейин нафақат бу тармоқ, балки умуман фаст-фуд тайёрловчи барча масканларга нисбатан эътирозлар кўпайиб кетган эди.

Xabar.uz cайтида бу мавзу юзасидан алоҳида мақола чоп этилган эди. «Оқтепа лаваш» раҳбарияти ва ходимлари алоҳида видеолавҳа эълон қилиб, эндиликда бундай ҳолат қайта такрорланмаслиги учун барча чоралар кўрилишини билдирганлар ва бутун жамоатчиликдан жамоавий тарзда узр сўраганлар.

Уларнинг бу ҳаракати замонавий тадбиркорлик, хатодан ўз вақтида хулоса чиқариш, узр сўраш каби хусусиятлар юртимизга ҳам жадал кириб келаётганининг далолатидир.

Қуйида эълон қилинган видеолавҳа билан танишишингиз мумкин.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сувараклар қувилди. «Оқтепа лаваш» расман узр сўради (видео)