«Ислом Каримов фонди» Ўзбекистон Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг 1991 йил декабрида Наманганда тўпланган ғазабнок оломон, уни бошқарган шахслар билан бўлган учрашувлар ҳақидаги хотиралари ёзилган видеони эълон қилди.
[media=https://youtu.be/Zr9zWKLbT-U]
Фонднинг Facebook’даги саҳифасида 1991 йил декабрида Биринчи Президентнинг Наманганда ўтказган хатарли учрашуви ҳақида, жумладан, шундай дейилади:
Ўзбекистон мустақиллиги эълон қилинганидан уч ой ўтиб, 1991 йил декабрь ойи бошида тажовузкор кайфиятдаги оломон Наманган шаҳри маъмурияти биносини эгаллаб олди. Мамлакат раҳбари билан учрашишни талаб қилган тўда Ўзбекистонни радикал ақидапарастликка асосланган давлат сифатида эълон қилишга чақирди.
Бу — мустақил Ўзбекистон тарихидаги энг мушкул паллалардан бири эди. Зеро, парчаланиб кетган Совет Иттифоқидан ўта абгор аҳволдаги иқтисодиёт мерос қолган, бир неча ҳафтадан кейин, 29 декабрь куни мамлакат тарихида илк бор президентлик сайлови ўтиши кутилаётган эди. Мустақил республика тараққиётнинг қайси йўлдан юриши айни шу сайлов якунига боғлиқ эди.
Президент Ислом Каримов оммавий ғалаён бошланганининг эртаси куниёқ Наманганга етиб борди. У ўз давлати келажаги олдидаги масъулиятни теран англаган ҳолда, тажовузкор кайфиятдаги оломон орасига дадил кириб борди. Президент Ислом Каримов мушкул вазифани бажариши — йиғилганларни тинчлантириб, кўп йиллик қирғинбарот урушга айланиб кетиши мумкин бўлган тангликни бартараф этиши лозим эди.
Таъкидлаш жоизки, одамлар ўз-ўзидан йиғилмаган эди — оломонни мамлакатдаги дунёвий ҳаёт тарзини буткул ўзгартиришга ҳаракат қилаётган кимсалар бошқарарди. Совет империяси парчаланганидан кейин ўтиш даври ҳокимиятидаги инқироздан фойдаланган Тоҳир Йўлдошев, Жума Намангоний каби кимсалар адолат учун кураш шиорларини ниқоб қилиб, «азалий диний ва ахлоқий қадриятлар»ни тиклаш лозимлигини даъво қилар, аслида эса ҳокимиятни эгаллаш ва давлат бошқаруви борасида ўз тартиб-қонунларини ўрнатиш қутқуси ила ёнар эди.
Кўпчилик ҳали ҳам яхши эслайди: истиқлолнинг илк кезлари мутаассиб жангари гуруҳлар одамларни даҳшатга солиш ва ўз куч-қудратини намойиш этиш акцияларини ўтказар эди — улар милиция ходимларини ўлдирар, давлат ҳокимияти вакиллари ҳамда, улар фикрича, «тўғри йўлдан юрмаётган»ларни халқ олдида калтаклаб, сазойи қилар, калта сочли қизларга тош отар, бошқа дин вакилларини ҳақоратлаб қўрқитар эди.
Наманган шаҳри маъмурияти биносини босиб олган кимсалар орадан бир неча йил ўтиб, Тожикистондаги фуқаролар уруши кезлари қуролли ҳаракатларда қатнашиши, Афғонистонда толиблар томонида жанг қилиши, бир қатор давлатларда террор ҳужумларини ташкил этиши ўша 1991 йили ҳеч кимнинг хаёлига келмаган эди. Тоҳир Йўлдошев ва Жума Намангоний «Ўзбекистон ислом ҳаракати» деб аталган террорчи тузилма асосчиси ва етакчиси бўлди. Мазкур ҳаракат 2001 йил 11 сентябрь ҳужумидан кейин АҚШ Давлат департаменти томонидан энг хавфли халқаро террорчи ташкилотлар рўйхатига киритилди. Мазкур террорчи гуруҳ 2015 йилдан буён ИШИД таркибида.
Ўшанда, 1991 йилнинг декабрида Ислом Каримов ҳаётини хатарга қўйиб, Наманган шаҳри маъмурияти биносида йиғилган тажовузкор кайфиятдаги оломонни тинчлантириб, одамларни уй-уйларига тарқалишга кўндира олмаганда, Ўзбекистон дунёнинг қайноқ нуқталаридан бирига айланиши ҳеч гап эмас эди. Ўзбекистон Биринчи Президентининг қатъияти, мардлиги, донолиги, ўз вақтида ўйлаб, дадил амалга оширган чора-тадбирлари боис, минг шукрки, мамлакатимиз бошига жангу жадалларда юз минглаб инсонни қурбон берган Тожикистон, Афғонистон, Сурия ва Ироқ каби ўлкаларнинг аччиқ қисмати тушмади.
«Ислом Каримов фонди»нинг Facebook’даги хабаридан
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди