Намангандаги боғчада 5 ёшли қиз билан боғлиқ янги тафсилотлар: қизалоқнинг онаси билан суҳбат (видео)

1 дақиқа ўқиш6.7K
Намангандаги боғчада 5 ёшли қиз билан боғлиқ янги тафсилотлар: қизалоқнинг онаси билан суҳбат (видео)

Ижтимоий тармоқларда Наманган вилоятидаги давлат мактабгача таълим ташкилотида 5 ёшли қиз билан боғлиқ жиноят иши юзасидан янги тафсилотлар тарқалмоқда. Ҳолат бўйича “Миллар” миллий канали мухбири Нигора Ражабова воқеа содир бўлган ҳудудга бориб, иш тафсилотларини ўрганган.

Журналист Наманган вилоятида бўлиб, маҳаллий аҳолидан мазкур ҳолат ҳақида қанчалик хабардор эканини сўраган. Шунингдек, воқеа билан боғлиқ оиланинг хонадонига бориб, боланинг онаси билан суҳбатлашган. Суҳбат давомида ҳолатга ойдинлик киритиш ва оиланинг воқеага муносабати ҳақида маълумот олишга ҳаракат қилинган.

Расмий маълумотларга кўра, мазкур ҳолат юзасидан Учқўрғон тумани ИИБ Тергов бўлими томонидан 12 сентябрь куни Жиноят кодексининг 118-моддаси 4-қисми ҳамда 112-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноятни содир этишда гумон қилинаётган К.М. процессуал тартибда ушланган. Суд томонидан унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.

Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Гумон қилинаётган шахснинг айби суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан ҳали тасдиқланмаган.

Қонунчиликка кўра, Жиноят кодексининг 118-моддаси 4-қисми вояга етмаган шахсга нисбатан номусга тегиш билан боғлиқ жиноят учун 15 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазосини назарда тутади. Бундай жиноятлар учун жазони ўташ билан боғлиқ айрим енгилликлар қўлланилмайди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?