Тошкент шаҳар ҳокими 1-синф ўқувчиларига планшет совға қилди (фото)

Кеча, 5 сентябрдан республикадаги барча таълим муассасаларида янги ўқув йили бошланди.
Тошкент шаҳар ҳокими в.б. Жаҳонгир Ортиқхўжаев ўзи тамомлаган Шайхонтоҳур туманидаги 169-мактабга борди. У тантанали маросимда сўзга чиқиб, биринчи синфга қадам қўйган ўқувчиларни табриклади.
Ҳоким в.б. 1-синфга қабул қилинган 246 нафар болага Samsung Galaxy Tab A планшетларини совға сифатида топширди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг