
Соғлиқни сақлаш вазирлиги кун давомида Тошкент ва Қашқадарёдаги тиббиёт муассасаларида яна 81 бемор коронавирусдан тузалиб чиққани ҳақида хабар берди.
«Шу соатларда пойтахтимиздаги Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказида 62 нафар, Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасида 5 нафар, Қашқадарё вилоятида 14 нафар, жами 81 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, ўз уйига кузатилди», дейилади хабарда.
Шундай қилиб, айни пайтгача Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида касалликдан соғайганлар сони 3119 нафарга етди.
Қашқадарё вилоятида эса каронавирус инфекциясидан фориғ бўлганлар сони 56 нафарни ташкил қилмоқда.
Бундан аввалроқ Тошкентда 8 киши тузалиб чиққани хабар қилинганди.
Эндиликда Ўзбекистон бўйлаб соғайганлар сони 5329 нафарни ташкил этмоқда.
Айни вақтда шифохоналарда 2463 нафар бемор даволанмоқда.
Тошкент шаҳриҚашқадарё вилоятиКоронавирусБемор соғайганларТиббиёт муассасалариСоғлиқни сақлаш вазирлиги Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар