Қибрайдаги шифохонада бемор болалар деворларни тозалашга жалб этилди

12 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Қибрай туманида жойлашган Республика болалар тиббий реабилитация марказида айрим бемор болалар йўлак деворларини тозалаётгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги муносабат билдирди.
Вазирликнинг дастлабки ўрганишларига кўра, 11 ноябрь куни соат 07:20 да бўлим хўжалик бекаси М.А. ишга келиб, йўлак деворларида оёқ излари қолганини аниқлаган. Шундан сўнг, бу ҳолатга сабабчи бўлган болалар деворларни тозалаш ишларига жалб этилган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тузилган ишчи гуруҳ ўрганишлари якунларига кўра, ҳолатга йўл қўйган ходимларга нисбатан белгиланган тартибда тегишли чоралар кўрилиши маълум қилинди.
Маълумот учун, Республика болалар тиббий реабилитация маркази Қибрай туманида жойлашган бўлиб, 200 ўринга мўлжалланган. Муассасада 18 ёшгача бўлган болаларга асаб тизими, ортопедик, нафас йўллари ҳамда ошқозон-ичак касалликлари бўйича реабилитация хизматлари кўрсатилади.
Марказда бемор болалар учун кундалик парвариш ва зарур тиббий муолажалар амалга оширилади.
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар
































Изоҳлар0
…