date
views 2 665

Банк хатоси психиатрни миллиардерга айлантирди

Банк хатоси психиатрни миллиардерга айлантирди
Фото: «ИноСМИ»
АҚШнинг Массачусетс штатида яшовчи психиатр кутилмаганда миллиардерга айланди. Банкда ўзига ҳисоб рақами очдирган бу эркак қараса, ҳисобида 2,45 миллиард доллар пули бор...

Кўзларига ишонмай мобил иловадан банкдаги ҳисобини қайта-қайта текшириб кўрди — ҳеч нарса ўзгармади.
Аввалига банкдан хатолик ўтган бўлса ўзлари тўғрилаб қўйишар деган хаёлга борди, кейин барибир чидолмай банкнинг мижозлар билан ишловчи менежерига қўнғироқ қилиб вазиятни тушунтирди.

Аниқланишича, хатолик банкдан ўтган, «рақамларни теришда кўпайтириб юборишган» экан.
15 дақиқалик «зўраки миллиардер» кейинчалик ўз таассуротларини ижтимоий тармоқларда бошқалар билан ўртоқлашган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Банк хатоси психиатрни миллиардерга айлантирди