
Жиззах шаҳри Иттифоқ маҳалласида яшовчи 18 ёшли М.А. уяли алоқа воситасини «1 минутга» телефон қилиш учун олиб, қайтариб бермасликнинг уддасидан чиқадиганлардан. У мазкур йўл билан Жиззах шаҳри Хайробод маҳалласида яшовчи Ш.М.га тегишли уяли алоқа воситасини олиб кетди. Айни услубда вилоятнинг Фориш тумани Гараша қишлоғида яшовчи С.С.нинг уяли алоқа воситасига ҳам эга чиққан.
Жиззах шаҳрининг Обод маҳалласида яшовчи Ш.Ю. эса Зилол маҳалласида яшовчи И.Х.га тегишли Шароф Рашидов тумани Тоқчилик маҳалласида жойлашган 120 миллион сўмлик намунали лойиҳа асосида қурилган уйни сотиб юборди. Фирибгар аёл уй учун Шароф Рашидов туманининг Тошкентлик маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Ф.Ж. 90 миллион сўм олган.
Юқоридаги ҳолатларнинг барчаси юзасидан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.