Жиззахда ўқувчининг бошига таёқча билан урган ўқитувчи ишдан бўшатилди

1 дақиқа ўқиш21
Жиззахда ўқувчининг бошига таёқча билан урган ўқитувчи ишдан бўшатилди

Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманидаги мактаблардан бирида ўқитувчи 8-синф ўқувчисининг бошига кўрсаткич таёқча билан уриб, унга тан жароҳати етказди. Ҳолат юзасидан вилоят Таълим ва илм-фан бошқармаси расмий муносабат билдирди.

Қайд этилишича, воқеа ортидан шу куннинг ўзида ўқитувчи билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган. Шунингдек, мактаб директорига нисбатан ҳам интизомий чора кўрилган. Унга Меҳнат кодексининг 312-моддаси 2-бандига мувофиқ, ўртача ойлик иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида жарима қўлланилган.

Вилоят бошқармаси таълим муассасаларида ўқувчиларнинг шаъни, қадр-қиммати ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, улар учун хавфсиз ҳамда соғлом муҳит яратиш устувор вазифалардан бири эканини таъкидлади.

“Таълим муассасаларида ўқувчиларнинг шаъни, қадр-қиммати ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, улар учун хавфсиз ҳамда соғлом таълим муҳитини яратиш устувор вазифалардан биридир. Ўқувчиларга нисбатан ҳар қандай жисмоний ёки руҳий тазйиқ ҳолатларига йўл қўйилмайди. Бундай ҳолатлар таълим тизими томонидан қатъий қораланади”, — дейилади расмий муносабатда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?