Суд қарори ижроси таъминланди: фуқарони яшаш хонадонига киритиш иши якунланди

Мажбурий ижро бюросининг Шароф Рашидов туман бўлими иш юритувида бўлган фуқаро Н. А. ни яшаш хонадонига киритиш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўйича белгиланган ижро ҳаракатлари тўлиқ амалга оширилиб, суд қарори амалда таъминланди.
Ижро ҳаракатлари давомида давлат ижрочиси томонидан суд ҳужжатининг мазмун-моҳияти ижро жараёни иштирокчиларига тушунтирилди ҳамда қарорни ихтиёрий равишда бажариш учун қонунчиликда белгиланган имкониятлар яратилди. Белгиланган муддатда суд қарори ижро этилмагани сабабли мажбурий ижро чоралари қўлланилди.
Олиб борилган ижро тадбирлари натижасида фуқаро Н.А. қонуний равишда яшаш хонадонига киритилди ва суд ҳужжатида белгиланган талаблар тўлиқ таъминланди. Шу тариқа мазкур ижро иши амалда тамомланди.
Мажбурий ижро бюроси томонидан суд ҳужжатлари ва бошқа ваколатли органлар қарорларининг ўз вақтида ҳамда тўлиқ ижро этилишини таъминлаш, фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида тизимли ишлар изчил давом эттирилмоқда.































Изоҳлар 0
…