Алимент қарздорлиги бартараф этилди

Мажбурий ижро бюросининг Шароф Рашидов туман бўлими иш юритувида бўлган алимент ундиришга оид ижро ишлари доирасида алимент мажбуриятини ўз вақтида бажармаган 2 нафар қарздорга нисбатан тегишли чоралар кўрилди.
Давлат ижрочилари томонидан қарздорларга алимент мажбуриятини бажариш, фарзанд таъминоти учун белгиланган маблағларни ўз вақтида тўлаш зарурлиги юзасидан тушунтиришлар берилганига қарамай, қарздорлик бартараф этилмаган.
Шундан сўнг, қонунчиликда белгиланган тартибда 2 нафар қарздорнинг ҳаракатлари судда кўриб чиқилиши учун юборилди. Суд жараёни давомида қарздорлар ўз мажбуриятини бажариб, алиментдан йиғилган қарздорликни тўлиқ тўладилар.
Натижада, ижро ҳужжатлари бўйича қарздорлик бартараф этилиб, қонунчиликда белгиланган тегишли асосга кўра ижро ишлари тугатилди.
Фарзанд таъминоти — кечиктириб бўлмайдиган мажбурият. Алиментни ўз вақтида тўлаш нафақат қонуний мажбурият, балки фарзанднинг муносиб таъминоти ва келажаги учун муҳим масъулиятдир.































Изоҳлар 0
…