Қарздорлик эвазига автотранспорт воситалари хатланди

Қарздорлик эвазига автотранспорт воситалари хатланди

Мажбурий ижро бюросининг Жиззах вилояти бошқармаси АМИБ иш юритувидаги ижро ҳужжати доирасида қарздор МЧЖга тегишли мол-мулкни хатлаш чораси кўрилди.

Ижро ҳаракатлари давомида корхонага қарашли «Камaz» русумли автотранспорт воситаси белгиланган тартибда хатловга олинди.

Мазкур чора қарздорликни қонунчиликда белгиланган тартибда ундириш ва ижро ҳужжати талабларининг бажарилишини таъминлашга қаратилган.

Бюронинг Жиззах вилояти бошқармаси иш юритувида “Халқ банки” фойдасига кредит қарздорлигини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд бўлиб, унинг ижросини таъминлаш юзасидан тегишли чоралар кўрилди.

Қарздорлик эвазига автотранспорт воситалари хатланди

Худди шундай, ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли «Nexia 3» русумли автомашина Шароф Рашидов туманидаги “Кўрпасой” МФЙ ҳудудидан аниқланди.

Автотранспорт воситаси белгиланган тартибда хатланиб, вақтинча сақлаш учун жарима майдонига жойлаштирилди. Бу чора кредит қарздорлигини қонунчиликда белгиланган тартибда ундиришга қаратилган.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар