Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси, ДХХ ҳамда Божхона бошқармалари ходимлари томонидан ўтказилган навбатдаги тезкор тадбир давомида, Бухоро шаҳар Пиридастгир кўчасида яшовчи, 1993 йилда туғилган И.С. исмли шахс танишига 4 дона полиетилен бўлагига алоҳида қадоқланган ҳолдаги, вилоят Ички ишлар бошқармаси Эксперт криминалистика бўлимининг судга оид кимёвий экспертиза хулосасига кўра соф вазни 3,73 граммга тенг бўлган кўп миқдордаги «гашиш» гиёҳвандлик воситасини 6.000.000 (олти миллион) сўмга баҳолаб сотаётган вақтида қўлга олинган.
Олиб борилган суриштирув ҳаракатлари давомида гумон қилинувчи И.С. харидорга «Тропикамид» ва «Регапен» номли кучли таъсир қилувчи дори воситаларини ҳам етказиб бериши лозимлиги ва ушбу психотроп моддалар Тошкент шаҳридан етиб келиши кутилаётганлиги маълум бўлган.
Шундан сўнг тезкор тадбир давом эттирилиб, Ғиждувон тумани «Сармижон» ЙПХ масканида «Тошкент-Бухоро» йўналишида ҳаракатланиб келган Қ.А. бошқарувидаги оқ рангли «Malibu» русумли автомашина тўхтатилиб холислар иштирокида кўздан кечирилганда, автомашина салонидан жами 472 (тўрт юз етмиш икки) дона «Тропикамид» ёзувли ва ҳар бирида 14 донадан бўлган 119 (бир юз ўн тўққиз) пачкадаги, 1666 (бир минг олти юз олтмиш олти) дона «Регапен» ёзувли кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.
«Malibu» автомашинаси ҳайдовчиси Қ.А. ушбу дори воситаларини Тошкент шаҳридан ўзига нотаниш шахсдан қабул қилиб олиб, Бухоро шаҳрида яшовчи И.С. га етказиб бериши лозимлиги маълум бўлган.
Бундан ташқари тезкор тадбир давомида гумон қилинувчи И.С.нинг ёнидан бир пачкада 14 дона «PERGE pregabolin» ёзувли кучли таъсир қилувчи дори воситаси ҳам борлиги аниқланиб, барча ашёвий далиллар тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчилар қамоққа олинган ҳолда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар