17:45 / 21.08.2022
1 567

7-14 ёшли болалар билан биргаликда томоша қилиш учун 7 та ажойиб фильм

7-14 ёшли болалар билан биргаликда томоша қилиш учун 7 та ажойиб фильм
Оилавий фильмлар намойиши пайтида фарзандларимизга болалигимиз қандай кечганлиги ҳақида айтиб беришимиз, дунёнинг турли бурчакларига биргаликда назар ташлашимиз ва юзлаб жуда муҳим нарсаларни муҳокама қилишимиз мумкин.

«Тугамайдиган ҳикоя»
Германия, 1984 йил


Фото: «Новий очаг»
10 ёшли Бастиан сеҳрли китоб ёрдамида Омад аждарҳоси ёки Тезкор шиллиқурт каби ғалати мавжудотлар яшайдиган Фантазия мамлакатига тушиб қолади. У бу дунёни орзулар амалга ошмаганда пайдо бўладиган мавжудот — даҳшатли Ҳеч нарсадан қутқариши керак.

«Кичик Николя»
Франция, Бельгия, 2009 йил


Фото: «Новий очаг»
Болакай Николя, унинг ота-онаси ва мактаб ҳаёти ҳақидаги ажойиб фильм. Китобда тасвирланган кўплаб кулгили саҳналар ва ёрқин қаҳрамонлар асосий воқеа атрофида ривожланади.

«Қанотларни ёйиб»
Франция, 2019 йил


Фото: «Новий очаг»
Шаҳарлик ўсмир ёзги таътилни эксантрик орнитолог отаси билан ўтказишга мажбур бўлади. Одатда энг зерикарли бўлишини ваъда қилган ёз қаҳрамон ҳаётидаги асосий даврга айланади: у ўз кучини синаб кўради ва дунёни бироз бўлса-да яхшилайди.

«Уйда ёлғиз»
АҚШ, 1990 йил


Фото: «Новий очаг»
Катта оиланинг ота-оналари таътилга кетиб, уйда кенжа фарзандини тасодифан унутганликлари ҳақидаги ҳикоя билан 90 йилларнинг авлоди ўсиб-улғайган. Кичкина Кевин бундан хафа бўлмайди ва тезда ўзи учун кўнгилхушлик ўйлаб топади.

«Диққат, тошбақа!»
СССР, 1969 йил


Фото: «Новий очаг»
Икки нафар биринчи синф ўқувчиси тошбақа косаси ҳақиқий танк оғирлигига бардош бера оладими ёки йўқми, деб тирик бурчакдан жониворни олади, учинчиси эса уларни тўхтатиш учун касалхонадан қочади. Ушбу фильм ёрдамида бобо ва бувилар набираларига совет давридаги болаликлари ҳақида ҳикоя қиладилар.

«Гарри Поттер ва ҳикматлар тоши»
Буюк Британия, 2001 йил


Фото: «Новий очаг»
«Гарри Поттер»ни бирданига ҳамма қисмини ёки томошабин ёши улғайган сари бирин-кетин томоша қилиш мумкин. Фильмдаги қаҳрамонлар дўстлари, оиласи, севимли мактаби ва эзгулик учун курашади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » 7-14 ёшли болалар билан биргаликда томоша қилиш учун 7 та ажойиб фильм