
“Қўрғон сирлари” номли машҳур сериал орқали жаҳонга танилган туркиялик актриса Афра Сарачоғлу тез орада янги лойиҳа билан экранларга қайтиши маълум бўлди. Бу ҳақда таниқли турк журналисти Бирсен Алтунташ хабар берди.
Унга кўра, “Қўрғон сирлари” сериали финалидан кейин қисқа муддатли таътилга чиққан Сарачоғлу продюсер Онур Гувенатамнинг OGM Pictures компанияси билан яна ҳамкорлик қилади. Актриса Disney Plus платформаси учун махсус ишлаб чиқилаётган “Пера” номли сериалнинг бош қаҳрамони образини яратиши кутилмоқда.

Янги сериалнинг режиссёрлик вазифасини Баҳодир Караташ бажаради. Лойиҳа сценарийси эса Башар Башаран томонидан ёзилган бўлиб, унинг сюжет йўналиши машҳур “Труман шоуси” фильмининг мавзусига ўхшаш бўлиши айтилмоқда. Афра Сарачоғлу эса ушбу сериалда бош қаҳрамон – Пера ролини ижро этади. Маълумотларга кўра, актриса аллақачон лойиҳани маъқуллаган ва шартнома имзолаш босқичида турибди.

Шу билан бирга, актриса май ойида машҳур турк юлдузи Энгин Акюрек билан биргаликда Global Tourism Promotion Platform Go Turkiye учун тайёрланаётган реклама фильмида ҳам суратга тушади.
Актрисанинг таъкидлашича, у аввал ҳам бир нечта янги сериаллардан таклифлар олган, аммо якуний қарорга ҳали келмаган эди. Бу сафар эса унинг танлови аниқ бўлиб, суратга олиш ишлари июнь ойидан бошланиши режалаштирилган. “Пера” сериалининг премьераси Disney Plus платформасида 2025 йилнинг иккинчи ярмида бўлиб ўтади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар